ИККИ ХИЛ СТАНДАРТЛАР. Туркия ва Суриядаги зилзилалардан кейин НИМА содир бўлди?

18 days ago
3

💥 ЗИЛЗИЛА 06-02-2023:
Туркиянинг Қаҳраманмарас ва Ҳатай вилоятларида мисли кўрилмаган даражадаги кучли ва кенг кўламли зилзилалар оқибатида ер қобиғида катта ёриқлар пайдо бўлди.
Ер қобиғидаги ана шундай чуқур ёриқлар маҳаллий аҳоли ҳаётини «АВВАЛ» ва «КЕЙИНГА» бўлиб юборди. Уларнинг ҳеч бири энди аввалгидай яшамайди. Ахир минглаб одамларнинг қалбидан йўқотиш азоби жой олди.

Тафсилотлари ва гувоҳларнинг ҳикоялари бизнинг янги репортажимизда.

6-13 ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ
🆘 Фожиадан бир ҳафта ўтгач, ҳар икки мамлакатда 38 000 га яқин ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилди. Яна 80 000 дан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олган ва яраланган. Бу кўрсаткичлар кундан кунга ортиб бормоқда ва бир неча баробар ошиши кутилмоқда.

Туркия ҳукуматининг маълумотларига кўра, жабрланган ҳудудларда 7500 дан ортиқ бинолар бутунлай вайрон бўлган, яна 12500 дан ортиқ бинолар эса яшаш учун яроқсиз ҳолга келган. Бу эса юз минглаб одамлар бошпанасиз қолди дегани.
.
⛑️ 90 дан ортиқ давлатлар ва ўнлаб халқаро ташкилотлар Туркияга ёрдам қўлини чўзди. Қутқарувчилар ўз вақтида етиб кела олмаган жойларда эса одамлар омон қолганларни чиқаришга улгуриш учун вайроналарни яланг қўллари билан очишди. Яна бир бебаҳо инсон ҳаёти қутқарилгани ҳақида хабар келган дақиқаларда эса бутун дунёнинг қувончи ичига сиғмади.

🆘 Халқаро ҳамжамият томонидан деярли дарҳол ёрдам олган Туркиядан фарқли ўлароқ, қўшни Сурия биринчи кунларданоқ фалокатни деярли бир ўзи енгишга мажбур бўлди. Одамларнинг фожеаси сиёсий келишмовчиликларни ҳеч бўлмаганда вақтинча унутишга ва жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатишга мажбур қила олмади. Бу эса ҳар бир кечиктирилган дақиқа кимнингдир ҳаётига зомин бўлган бир вақтда.

⚠️ Туркия ва Суриядаги зилзилалар, кенг миқёсли офатларга жамиятимиз мутлақо тайёр эмаслигини кўрсатди: бизда одамларни олдиндан эвакуация қилиш учун олдиндан прогнозлаш тизимлари мавжуд эмас; зудлик билан жавоб бера оладиган ва ҳаётни сақлаб қолиш учун замонавий технологиялардан фойдалана оладиган барча давлатлар учун яхши ишлайдиган ягона қутқарув хизмати ҳам мавжуд эмас. Бундай вазиятларда эса ҳар бир сония муҳим аҳамиятга эга.

🚨 Катта фожеа замонавий дунё тузилишининг кўплаб оғриқли нуқталарини ҳам очиб берди.
Жамиятнинг истеъмолчи форматида ҳатто инсоний қайғу ҳам фойда учун баҳонага айланади. Зилзилалардан кейинги дастлабки соатларданоқ полиция талончиларга қарши туришга мажбур бўлди. Улардан баъзилари қаттиқ қуролланган эди.

❓ Келинг, ўзимизга ўзимиз савол берамиз: биз ҳар қандай дақиқа иқлим ҳалокати, ёки инсоннинг очкўзлиги ва шафқатсизлиги қурбонига айланишимиз мумкин бўлган дунёда яшашни истаймизми?
Икки хил стандартлар нормага айланган дунёда? ......
Иқлим офатлари, уларнинг кучи ва сонининг кўпайишини ҳисобга олсак, инсониятни бундан кейин нималар кутмоқда?
Қандай қилиб биз ўз ҳаётимизни сақлаб қолишимиз ва сайёрамизни буткул ҳалокатдан қутқаришимиз мумкин?
«Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» халқаро онлайн-форумини томоша қилинг.

Қандай қилиб биз ўз ҳаётимизни сақлаб қолишимиз ва сайёрамизни бутунлай ҳалокатдан қутқаришимиз мумкин?
«Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» халқаро онлайн форумини томоша қилинг.
👉 Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда | Халқаро онлайн-форум 12.11.2022
https://www.youtube.com/watch?v=xzWP1GhygIs&t=1051s

➡️ ИҚЛИМ. ҚАЙНАШ НУҚТАСИ:
https://youtu.be/6oflhruMM8c

➡️ «Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/ru

Телеграм-каналга обуна бўлиб, янгиликлардан доимо хабардор бўлинг:
▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: climate@creativesociety.com

Loading comments...