Сайёрамизга нима бўляпти? 2023 йил февраль ойида сейсмик ва вулқон фаоллиги ҳақида маълумот

1 month ago
5

📈 2023 ЙИЛНИНГ ФЕВРАЛЬ ойида сейсмик фаоллик ортишни давом этди. Бу ой биз нафақат 6, балки 7 баллдан ҳам кучлироқ зилзилалар гувоҳи бўлдик. Мисол учун бундай ҳолат, ўтган йилнинг февраль ойида қайд этилмаган.

Иқлим офатлари ҳақида батафсил маълумотни ва гувоҳларнинг ҳикояларини бизнинг янги дастуримизда томоша қилинг.

6 ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ
💥 АҚШ: Охирги 40 йил ичидаги энг кучли зилзила 6 февраль куни АҚШда, НЬЮ-ЙОРК ШТАТИНИНГ БУФФАЛО шаҳри яқинида юз берди. Унинг магнитудаси 3,8 баллни ташкил этди. Ер силкинишлари шимолдаги Ниагарa шаршарасидан тортиб жанубдаги Орчард боғигача сезилди. Шкала бўйича 3,8 балл аслида катта эмас. Аммо ушбу ҳудудда Ер қобиғининг ўзига хос хусусиятлари туфайли, тебранишлар жуда кучли сезилди.

Бу портлашга ўхшади. Жудаям қўрқинчли бўлди. Мен юк машинаси портлагандир ёки яқин атрофда уй портлагандир деб ўйладим. Жуда қўрқинчли бўлди!

Бутун бино ларзага келди. Ўлгудай қўрқиб кетдим. Биласизми, аввал даҳшатли портлаш бўлди, кейин эса бино қимирлашни бошлади. Бу ақлга сиғмайди, рост, бу умуман ақлга сиғмайди.

6 ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ
🆘 ТУРКИЯ: Худди шу куннинг ўзида Туркияда ҳам кучли ЕР ОСТИ ЗАРБАЛАРИ бошланиб, табиий офатлар олдида бизнинг тинч осуда ҳаётимиз аслида сароб эканлигини яққол намоён қилди. Тасдиқланган қурбонлар сони 44 000 дан ошди. Сурия билан биргаликда қурбонлар 50 000 дан ортди.

9 ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ
🟥 ИНДОНЕЗИЯ, ПАПУА ПРОВИНЦИЯСИ, ДЖАЯПУРА: 5,4 магнитудали зилзила кичик магнитудали зилзилалар ҳам ҳалокатли бўлиши мумкинлигини кўрсатди. У тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди.

9 ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ
💥 ТОЖИКИСТОН: Хитой сейсмология марказининг маълумотларига кўра, 23 февраль куни Тожикистон билан Хитой чегарасида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

Ой давомида ПАПУА-ЯНГИ ГВИНЕЯ, ИНДОНЕЗИЯ, ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ, ЯПОНИЯ ВА ФИЛИППИНДА ҳам 6 ва ундан юқори магнитудали зилзилалар қайд этилди.

Сейсмик фаоллик вулқон фаоллиги билан чамбарчас боғлиқ. Февраль ойида 40 дан ортиқ вулқонлар уйғонди. Улар орасида: Япониядаги Сакурадзима, Курил оролларидаги Эбеко ва Гавайидаги КилауЭа, Индонезиядаги Карангетанг ва Мерапи, Мексикадаги Попокатепетль, Чилидаги Вилларрика ва Эквадордаги Котопакси.

Ҳозирча потенциал хавфли сейсмик ҳодисаларнинг аксарияти аҳоли пунктларидан узоқда, кўпинча океанда содир бўляпти.
❓Аммо қисқа вақт ичида сайёрамизнинг кўплаб минтақалари силкиниб кетса нима бўлади?

❓Жабрланган мамлакатлар ва бутун жаҳон ҳамжамияти юзага келган оқибатларни енга оладими?

❓Қайси давлат ўзи вайронага айланганида қўшниларига ёрдам бера олади?

Ҳақиқат шундаки, инсоният иккита тенг бўлмаган қисмга бўлинган. Улардан бири ниҳоятда кичик бўлиб, одамларни қутқарадиган энг сўнгги технологияларни ўзлаштириб олган ва катта фойда эвазига уларни мисли кўрилмаган нархда сотиб олишни таклиф қилмоқда. Иккинчиси биринчисидан миллиард маротаба катта, лекин бу ҳолатни оддий ҳол деб билади ва қўрқоқларча сукут сақлайди.

⚠️ Нобуд бўлган барча одамлар — ҳар бир инсоннинг зиммасида.
Чунки XXI асрда, зилзиладан омон қолганларни итлар билан қидирадиган ва вайроналарни қўлда очадиган бундай жамиятни айнан биз ўзимиз яратдик. Дипломатик ва сиёсий шароитлар, ўзаро логистиканинг йўқлиги, мураккаб қоидалар бугунги кунда бизни, дунё бўйлаб фавқулодда вазият хизматлари ўртасида самарали ҳамкорлик йўқлигига олиб келди.

📍 Ушбу фактлар биз қандай жамиятда яшаётганимиз ҳақида чуқур ўйлаб кўриш учун катта сабаб...
Ҳозироқ ҳаракат қилиш ва инсон ҳаёти энг юксак қадрият бўлган бошқа дунёни яратиш учун сабаб..
👉 Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда | Халқаро онлайн-форум 12.11.2022
https://youtu.be/11gGs84r34s

Бунёдкор жамият ёки Цербер:
https://youtu.be/mS91fYqhTOE

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:
https://creativesociety.com

Телеграм-каналга обуна бўлиш ва барча янгиликлардан хабардор бўлиш:
▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: climate@creativesociety.com

Loading comments...