Premium Only Content
ИҚЛИМ ЖАЗАВАСИ: Хитой, Япония ва Словенияда тинимсиз тошқинлар — Глобал тўфоннинг бошланишими?
Бир неча йил аввал Ерда содир бўладиган катаклизмларни табиатнинг инжиқликлари деб аташ мумкин эди, аммо бугунги кунда табиий офатлар ҳақиқий фожиага айланишни бошлаяпди.
28 ИЮЛЬ – 5 АВГУСТ 2023 ЙИЛ
🌀 ХИТОЙ Хитойда содир бўлган сув тошқини кўпроқ глобал тўфоннинг бошланишига ўхшайди. Филиппин ва Тайваньда катта вайронагарчиликларни ва ўнлаб қурбонларни қолдирган «Доксури» тўфони, 2023 йилнинг 28 июль куни Хитойнинг Фуцзя́нь провинциясини қамраб олди. Бу ерда 1,5 миллионга яқин одамнинг ҳаётига таъсир қилди. Бир қатор шаҳарларда 24 соат ичида рекорд даражадаги ёғингарчилик кузатилди. 400 000 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди ва кўчирилди. Етказилган зарар 425 миллион доллардан ошди.
Дунё бўйлаб тошқинлар кўлами ортиб боряпди - тафсилотлари бизнинг янги репортажимизда.
30–31 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ
💦 ПЕКИН, ХИТОЙ Узлуксиз ёғингарчилик Пекинни ёппасига офат ҳудудига айлантирди. Сув сатҳи ва оқимларнинг тезлиги шунчалар баланд бўлдики, машиналар, автобус бекатлари ва ҲАТТО бетон кўприкларни осонлик билан оқизиб кетди.
Пойтахтдаги тарихий ёғингарчилик одамларнинг ўлимига ва 50 000 дан ортиқ одамнинг эвакуациясига олиб келди. Бу ҳаддан ташқари ёғингарчилик ҳодисаси. Пекинда бир неча кун ичида ёғган ёғингарчилик миқдори сўнгги 140 йил ичидаги рекорд бўлди
ИЮЛЬ ОХИРИ, 2023 ЙИЛ
🌊 ҲИНДИСТОН : Шу вақтнинг ўзида, Ҳиндистонда ақл бовар килмайдиган сув тошқинлари содир бўлди. Июль ойининг охирига келиб, сел сувлари 20 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
28 июль куни Теланганенинг Мулугу туманида 649 мм дан ортиқ ёмғингарчилик ёғди. Бу мавсумда бундай экстремал кўрсаткич биринчи марта кузатилди.
АВГУСТ БОШИ, 2023 ЙИЛ
🌀 ЯПОНИЯ Электр ва сув таъминотидаги узилишлар, озиқ-овқат етишмаслиги — бу Япония аҳолиси «Ханун» тўфони ўтиши сабабли дуч келган нарсадир. У 2 август куни Окинава префектурасини қамраб олди. CNN Weather маълумотларига кўра, 24 соат ичида кўп жойларда бир ойлик ёгингарчилик ёғди. Бўрон марказида шамол тезлиги соатига 180 километрга етди.
Логистика тўхтади, кўплаб озиқ-овқат дўконлари бўшаб колди. Дайдиб юрадиган «Ханун» тўфони Окинавага бир неча бор зарба бериб, одамларни хаётига зомин булди.
3–4 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ
🌊 СЛОВЕНИЯ: Шу вақтда Европада, 3 августдан 4 августга ўтар кечаси Словенияда ҳам табиий офат юз берди. Баъзи жойларда суткасига бир ойлик ёгингарчилик ёғди. Кучли сув тошқинлари мамлакатнинг учдан икки қисмини эгаллади.
Табиий офатлар йўл, энергетика ва турар-жой инфратузилмасига катта зарар етказди.
29 ИЮЛЬ – АВГУСТ БОШИ, 2023 ЙИЛ
🌀 РФ: Россияда табиий офат ғалаёнлари мамлакатнинг турли минтақаларида деярли доимий равишда содир бўлиб турди.
29 июль куни Волга бўйида содир бўлган довул 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
31 июль куни Бошқиртистоннинг Тубинское қишлоғига даҳшатли торнадо келиб урди.
Август ойи бошида момақалдироқли селлар туфайли Москва ва Ижевск кўчаларида сув тошқинлари содир бўлди, Краснодар ўлкасида катталиги олмадай дўл ёғиб, 200 дан ортиқ уйга зарар етказди.
🔹 4 август куни ёғган дўл миқдори ГЕРМАНИЯ халқини ҳайратга солди ва кўп муаммолар туғдирди.
🔹 Бир неча кун аввал кучли бўронлар, жумладан, дўл, ИТАЛИЯ ва ВЕНГРИЯНИ қамраб олди.
🔹 ГРУЗИЯ, ВЬЕТНАМ, ТАИЛАНД, БАА ва АҚШда бўронлар, сув тошқинлари ва ҳалокатли кўчкилар кузатилди.
Қайд этиш жоизки, иқлимнинг ақлдан озиши олимлар учун янгилик эмас. Улар узоқ вақтдан бери аномалиялар ҳақида огоҳлантиришяпди, бундан буёғига эса улар янада кучайиб борадиган . Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти келгуси беш йил рекорд даражада энг иссиқ йил бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
⚠️ Сайёра янада ҳалокатли офатлар, кучли вулқонлар ва сейсмик фаоллик билан бирга келадиган катаклизмлар циклига киряпти.
Бизни келгуси йилларда нималар кутаётганини олимлар халқаро форумларда овоза қилишди. Бундан мақсад инсониятни яқинлашиб келаётган даҳшатли таҳдид ҳақида огоҳлантириш, шунингдек, биз омон қолишимиз вариантларини ва иқлим инқирозини ҳал қилиш йўлларини таклиф қилиш. Ҳали бизда бундай имконият бор.
Тарихдаги энг оламшумул воқеа 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.
https://www.youtube.com/watch?v=EFepPE1NpEs&t=40367s
👉 Кейин нима?
https://youtu.be/zqIs3PFBPL0
👉 Ҳалокатларни олдини олиш
https://youtu.be/oMmvrDJoNAU
👉 Имкониятлар ва истиқболлар
https://youtu.be/G5rTq4ih1DU
«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:
https://creativesociety.com
Telegram-каналга обуна бўлинг ва долзарб воқеалардан хабардор бўлинг:
▶️https://t.me/creativesociety_com
📧 E-mail: climate@creativesociety.com
-
1:45:59
Spittin' Chiclets
1 day agoCanadian Chokejob - Game Notes Live From Chicago - 12.28.2024
193K29 -
9:18
Space Ice
16 hours agoThe Guyver - Alien Bug Suits, Exploding Dragons, & Mark Hamill - Weirdest Movie Ever
92.1K19 -
12:46
RealReaper
2 days ago $6.99 earnedMufasa is a Soulless Cash Grab
70.2K7 -
5:14:24
FusedAegisTV
17 hours agoWelcome to The King of Iron Fist Tournament! \\ TEKKEN 8 Stream #1
123K1 -
DVR
Bannons War Room
1 year agoWarRoom Live
101M -
5:42:36
FreshandFit
23 hours agoLive X Censorship For Opposing Immigration?!
233K109 -
1:08:16
Tactical Advisor
18 hours agoNEW Budget Glocks | Vault Room Live Stream 011
120K9 -
16:30
SNEAKO
1 day agoNO FRIENDS IN THE INDUSTRY.
156K71 -
6:19
BlackDiamondGunsandGear
1 day agoHow Fat Guys can Appendix Carry
109K12 -
6:58
Gun Owners Of America
1 day ago2024 Was Huge For Gun Rights, Here's Our Top 10 Wins!
87.8K8