Бу ҳафтада ТАБИАТ АҚЛДАН ОЗГАН 10 та ҳодиса

2 months ago
17

Греция
Грецияда ёнғин шиддат билан аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олди. Баландлиги 25 метрга етган аланга уйларни, автомобилларни ва корхоналарни ёқиб юборди. Афсус, бир киши ҳалок бўлди.

Миср ва Ливия
Ливия чўли ва жанубий Миср ҳудудлари дунёдаги энг қурғоқчил минтақалар қаторига киради. Бу минтақада ёғингарчилик меъёри йилига ярим миллиметрдан ошмайди. Аммо уч ҳафтадан бери, бу ҳудудда момақалдироқ билан ёмғир ёғяпди. Ливиянинг Куфра минтақасида бир соат ичида рекорд 46 мм ёмғир ёғди.

Яман
Кутилмаган тошқинлар 57 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 34 000 дан зиёд оилаларга зарар етказди. Тошқинлар экинларни ва муҳим инфратузилмаларни вайрон қилди.

Австралия
Австралиянинг иккита штатида рекорд ёғингарчилик кузатилди. Квинсленд штатидаги Рокгемптонда икки кун ичида одатда бир ойда ёғадигандан деярли 6 маротаба кўп ёмғир ёғди. Штат бўйлаб 100 дан кўп йўллар тошқин туфайли ёпилди.

АҚШ ва Канада
8 август куни «Дэбби» тропик довули яна АҚШга ташланди. Довул тропик бўрон тоифасигача заифлашгандан сўнг, у Жанубий Каролина қирғоғига чиқди. Дебби бир нечта штатларда камида 12 та торнадони, шу жумладан Уилсон округидаги ҳалокатли EF3 торнадосини келтириб чиқарди.

9 август куни «Дэбби» довули Канаданинг Квебек провинцияси жанубига етиб борди.
Монреаль шаҳрида бир кун ичида «мисли кўрилмаган» 154 мм ёмғир ёғди.

Россия
10 август куни «Отилия» циклони Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятини қамраб олди. Кўчаларни сув босди, сув ҳатто метрога ҳам кириб кетди. Кучли шамол реклама тахталарини ва дарахтларни қулатди, газель машинасини ағдарди.
Циклон ушбу минтақа учун аномал ҳодисани келтириб чиқарди. Санкт-Петербургда, шунингдек, Тосно шаҳрида бир нечта торнадолар қайд этилди. Шу билан бирга, торнадо Красноярск ўлкасининг Большая Мурта қишлоғи бўйлаб ўтди.

Қозоғистон
8 август куни Қозоғистон пойтахтида кучли дўл ёғди. Остонани жуда тез катта булутлар ва кучли ёмғир қамраб олди, катталиги бедана тухумидай келадиган дўл деразаларни ва биноларнинг фасадларини синдирди. Камида 5 000 та машина шикастланди.

Хитой
Июль ойининг охиридан бошлаб Хитой жанубида аномал жазирама ушланиб турди.
7 август куни мамлакатнинг саккизта вилоятида ҳаво ҳарорати 40°С дан ошди. Чжэцзянда август ойи учун ҳарорат рекорди янгиланди ва +42,8°C га етди. Давом этаётган ҳаддан ташқари жазирама шолпояларга ва бошқа экинларга жиддий хавф туғдирди. Қуёш тагида турган машиналарда эса юқори ҳарорат туфайли ҳимоя плёнкаси шишиб кетди.

Индонезия - Тайвань
11 август куни EVA Air авиакомпаниясининг Джакартадан Тайпэйга йўл олган самолёти 11 км дан катта баландликда кучли турбулентликка дуч келди. Ҳодиса оқибатида олти нафар стюардесса жароҳатланди.

Бразилия
9 август куни Бразилиянинг Сан-Паулу халқаро аэропортига йўл олган самолёт Виньеду муниципалитетидаги турар-жойларнинг устига қулаб тушди. Ерда ҳеч ким жабрланмади, аммо 57 нафар йўловчилар ва 4 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Самолёт бир дақиқада 5 км баландликдан қулаб тушди. Авиация мутахассисининг таъкидлашича, у ҳеч қачон самолётнинг бундай ғалати траектория бўйлаб қулаганини кўрмаган.

2023 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» форумида, олимлар ноодатий магнит аномалия зоналари пайдо бўлиши туфайли тез орада парвоз қилишнинг деярли иложи бўлмаслигини прогноз қилишган эди. Афсус, бу прогноз бизнинг кўз ўнгимизда амалга ошяпди.

Бўлажак воқеалардан хабардор бўлиш ва уларга тайёр бўлиш учун «Глобал инқироз» форумларида келтирилган маълумотлар билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Ўзингиз кўриб чиққанингиздан сўнг, яқинларингизга ва дўстларингизга етиказишни унутманг, чунки бу уларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!

Loading comments...