Ҳафтанинг кенг кўламли офатлари: нега улар ҲАҚИҚАТНИ яширишяпди?

3 months ago
68

Саудия Арабистони сўнгги йиллардаги энг кучли тошқинни бошдан кечиряпди. Ҳиндистон ва Хитойда ухлаб ётган одамларнинг устига катта кўчкилар тушди.Чилида мутлақо ғайриоддий ва ўрганилмаган ҳодиса қайд этилди.
Италияга табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун камида 15 миллион евро керак бўлади. Самолёт Россия ва Қозоғистон чегарасидан ўтаётганда аномал дўл бўрони остида қолди.

Бугун биз сизга 31 июлдан 6 августгача бўлган ҳафта давомида сайёрамизда содир бўлган энг жиддий табиий офатлар ҳақида гапириб берамиз. Шунингдек сиз, нима учун иқлим ҳақидаги маълумотлар тобора кўпроқ тақиқлар ва ўзгаришларга дуч келаётганини ҳам билиб оласиз.

Мисол учун, Ҳиндистонда, ўтган ҳафта Керала штатида содир бўлган катта кўчкилардан сўнг, олимлар воқеа жойини ўрганишларига ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақидаги гапиришларига тақиқ эълон қилинди. Аммо бир неча соатдан кейин жамоатчиликнинг салбий муносабати туфайли тақиқ бекор қилинди. Ва бу ягона мисол эмас. Турли мамлакатлар ахборотга, айниқса иқлимга оид ахборотга турли хил чекловлар ва тақиқлар жорий этилаётганига тобора кўпроқ дуч келишяпди. Биз узоқ вақт давомида «Глобал инқироз» форумларида шундай нарса содир бўлиши ҳақида огоҳлантирган эдик ва бу жуда ёмон аломат экани ҳақида ҳам гапирган эдик.

Видеони томоша қилгандан сўнг, нима учун ҳаммамиз Ерда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни билишимиз кераклигини ва иқлим инқирози муаммосига ечим аллақачон борлигини тушунасиз.

Loading comments...