ИНСОНИЯТ ҚОЛАДИМИ ЁКИ ҚОЛМАЙДИМИ? Иқлим инқирози ортиб боряпти!

1 year ago
4

Бизнинг сайёрамиз гўзал! Унинг улуғворлигидан баҳраманд бўлиб яшаш ва завқланишга арзийди. Унинг бойлигини сақлаб оширишдан нима осонроқ бўлиши мумкин. Бироқ…

2023 йил 3 июн куни
ФРАНЦИЯ: Франциянинг Овернь-Рона-Альп минтақаси ёмон об-ҳаво қудрати остида қолди. Лион аҳолиси ақл бовар қилмайдиган кучли бўрондан ҳайратда қолди. У тахминан икки соат давомида кучини йўқотмасдан авжига чиқди. Бу вақт ичида бир ярим ойлик кўрсаткичга тўғри келадиган 83 мм ёғингарчилик ёғди.

Франциянинг 50 та департаментида "сариқ" хавф даражаси эълон қилинди.

Евроосиё қитъасининг бир қанча мамлакатларида атиги 2 кун ичида ғайритабиий ёғингарчилик оқибатлари ҳақида қисқача маълумот бизнинг янги ҳисоботимизда келтирилган

2023 йил 3 июн куни
ГРЕЦИЯ: Грециянинг шимолий ҳудудларидаги ёзги манзара бир зумда қишки об-ҳавога ўзгарди. Дўл билан бирга келган кучли ёмғир шаҳар кўчаларини музли дарёларга айлантириб, нафақат ертўлаларни, балки биноларнинг биринчи қаватларини ҳам сув босди.

Аммо бундан энгт катта зарарни деҳқонлар бошдан кечирдилар, чунки дўл маккажўхори, пахта, узум ва зайтун экинларига тиклаб бўлмас зарар етказди.

2023 йил 3 июн куни
🌊 ТУРКИЯ: Шу куни Туркия пойтахти – Анқарада кун давомида давом этган жала сув тошқинига олиб келди. Биноларнинг биринчи қаватлари сув остида қолди. Тўлиб тошган канализация оқимлари билан чиқган сичқон ва каламушлар шаҳарнинг бир қисмини тўлдиришди.

2023 йил 4 июн куни
🔷 РОССИЯ: Россиянинг Европа қисмининг шарқида катта дўл ёғиши натижасида ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлди, Перм ўлкасидаги уйлар ва иссиқхоналарнинг томлари шикастланди. Маҳаллий аҳоли дўлларнинг ғайриоддий тиканли шакли ҳақида хабар беришди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мисли кўрилмаган ва ҳалокатли ёмғирлар бир вақтнинг ўзида бошқа қитъаларда ҳам содир бўлди. Япония, Хитой, Эквадор ва Гаитининг айрим ҳудудлари аҳолиси жиддий зарар кўрди.

⚠️ Тасаввур қилинг, бу офатларнинг фақат кичик бир қисми икки кун ичида содир бўлди! Булар ҳаммасини битта видеода ёритишнинг иложи йўқ!

Бизнинг умумий уйимиз, бизнинг Еримиз билан нима содир бўляпти? Иқлимий ва бошқа тобора ёмонлашиб кетаётган инқирозларни тўхтатиш учун қандай чоралар кўришимиз мумкин?

📍 Ушбу саволларга батафсил жавобларни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн форумида топиб олинг ва маълумотларни бошқалар билан бўлишинг.

Бизнинг келажагимиз бунга боғлиқ!

Loading comments...